UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  16 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  69 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Жуниньо Роналдунинг янги мураббийини танқид қилди Янгиликлар

Жуниньо Роналдунинг янги мураббийини танқид қилди

"Лион" собиқ спорт директори Жуниньо Франция клубида бирга ишлаган "Ал Насср" бош мураббийи Руди Гарсияни танқид остига олди.

"Руди Роналдуга қарши ҳеч нарса қилишга журъат эта олмайди. Аксинча, керак бўлса, Криштиануга нонуштасини келтириб беради. У Криштианунинг энг яқин дўсти бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ҳамма нарсани қилади. Криштиану Роналдунинг дўсти бўлиш унинг орзуси.

Руди Гарсия билан бўлган тажрибам ҳайратланарли эди.  У мен футболчилик фаолиятим давомида учратган одамлар орасида энг ёмон характерга эга шахс. У муносабатларда ўзи учун қандайдир фойда келтириши мумкин бўлган одамларнигина ҳурмат қилади.

Руди Гарсия учун жамоа қанчалик яхши ўйнаши муҳим деб бўлмайди. Худди шундай футболчиларнинг кийиниш хонасидаги кайфияти ҳам унга қизиқ эмас. Жамоа инқирозга учраган пайтда ҳам, у учун энг муҳими, диққат марказида бўлишдир. У ҳар доим ҳамма нарсадан максимал даражада фойда чиқаришга уринади. Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири, афсона ва Руди буни билади", – деди Жуниньо.

Олдинроқ Роналду дисквалификация сабаб яқин орада "Ал Насср"да дебют қила олмаслиги айтилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика