Жулио Баптиста Конфедерациялар кубоги-2017 қуръа ташлаш маросимида қатнашади

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2016, 22:55
Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси Жулио Баптиста 2017 йилги Конфедерациялар кубогига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади.

Ўз вақтида "Реал", "Арсенал", "Рома" каби клубларда ўйнаган Баптиска айни пайтда МЛС лигасида "Орландо" сафида ўйнамоқда. У Бразилия терма жамоаси билан бирга икки марта Конфедерациялар кубогини ютган.

"Мен Бразилия терма жамоасидаги илк ўйинимни 2001 йил ушбу мусобақа доирасида Японияга қарши ўтказганман. Барча қитъанинг энг кучли жамоаларини бир жойга тўплаш ажойиб ғоя. 2017 йилги Конфедерациялар кубогига қуръа ташлаш маросимида иштирок этишимдан фахрланаман", - дейди Жулио Баптиста.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›