Жозеп Бартомеу: “Неймар қолишини истаймиз, аммо...”

Aslanov Jasurbek
28 июл 2017
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу Неймарнинг “ПСЖ”га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Неймар-бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири, шу сабаб биз уни жамоада сақлаб қолмоқчимиз. У биз билан қолишини истаймиз. Унинг жамоа билан шартномаси яна тўрт йилга амалда бўлади. Шу сабаб бунга ортиқча изоҳ шарт эмас. Аммо жамоани тарк этиш қаррорини футболчиларнинг ўзлари қабул қилишади. Бироқ “Барселона” Неймарни ўз таркибида кўришни истайди. Ғалабаларга эришиш учун бизга маҳоратли футболчилар жудаям зарур”, дейди Бартомеу.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: New York Times