ФИФА президенти Йозеф Блаттер Бразилия устидан қозонилган йирик (7:1) ҳисобдаги ғалаба билан Германия терма жамоаси аъзолари, хусусан рекорд қайд этган Мирослав Клозени табриклади.
“Германия терма жамоасини финалга чиққанлиги билан табриклайман. Клозенинг олдида шляпамни ечаман. 16 та гол билан жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди”, - дея ўзининг Twitterдаги саҳифасида табрик сўзлари қолдирган Блаттер.