UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  0 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Йозеф Блаттер: “Ирқчиликка жиддий курашмасак бўлмайдиган кўринади” Янгиликлар

Йозеф Блаттер: “Ирқчиликка жиддий курашмасак бўлмайдиган кўринади”

ФИФА президенти Йозеф Блаттер стадионларда кундан-кунга авж олаётган ирқчилик ҳаракатларига жиддий муносабатда бўлинишини маълум қилди.
“Мен ирқчилик муносабатлари стадионларда авж олаётганидан ғазабдаман. Клубларни очко олиб ташлаш ва керак бўлса, қуйи лигага тушириб юбориш орқали жазолашимиз керак”, – дея Блаттернинг сўзларидан иқтибос келтиради L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал “Вильярреал” мухлиси “Барселона” ҳимоячиси Даниэл Алвесга банан улоқтирган, ўз ўрнида бразилиялик футболчи ирқчиликка қарши ҳаракат сифатида бананни еб қўйганди.

Куни кеча эса, “Леванте” ярим ҳимоячиси Папакули Диоп ҳам шунга ўхшаш ҳолатга дуч келди. “Атлетико” ишқибозлари Диоп бурчак тўпини тепаётган пайтда унга маймуннинг ҳаракатларини кўрсатишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика