

"Ўйиндан сўнг мухлислар олдига боришни истамадим, чунки буни қилмаслик кераклигини ҳис қилдим. Ғалабага футболчилар эришди, мен эмас. Шунинг учун, мухлисларимиз олдига бормаганим учун узр сўрайман.
Мен четда туриб, бир неча мухлислар туриб олган ҳолда жамоани қўллаётганини англаб етдим. Улар ўйиндан роҳатланиб, ҳаммасини тушуниб туришганди. Улар ҳозир биз каби хурсанд", – дейди Моуринью.



