

Журналистнинг "Менежер сифатида ўзингизнинг энг яхши сифатингиз?" деган саволга мураббий қуйидагича жавоб берди: "Ўйлайманки, менинг энг асосий ҳислатим бошқаларнинг менга таъсир ўтказа олмаслигида. Бошқаларнинг мен ҳақимдаги гапларига эътибор бермайман. Фикримча, айни вақтда бу мураббий учун энг керакли нарса. Биласизми, дунё ўзгаради. ОАВ, таҳлилчилар, журналистлар. Сенга турли мақсадларда саволлар беришади, танқид қилишади. Мана шундай вазиятларда кучли, мустақил ва ўзингга ишонишинг зарур. Муҳими, ҳеч нарсага эътибор қилмаслик", - дейди мураббий.



