Жозе Моуриньо : "Менинг мақсадим "Рома" тарихини ёзиш эмас..."

Narzulla Saydullayev
19 май 2023, 10:02
Жозе Моуриньо "Рома" билан Европа лигаси финалига чиққанидан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Биз Эмилия-Романьяни қўллаб-қувватламоқчимиз (Италиянинг ушбу ҳудудида сув тошқинлари содир бўлди, тахминан 9 нафар инсон ҳалок бўлди – таҳр.). Римда айни пайтда байрам, аммо ўша ердаги инсонларни ҳам унутмаслик керак.

Ўйинга қатсак: бу менинг жамоам. Йигитлар борларини беришмоқда, бу финал – бизнинг меҳнатимиз ва концентрациямиз самараси.

Икки йилда иккита финал? Менинг мақсадим "Рома" тарихини ёзиш эмас, йигитларга ўсишларига ёрдам бериш ва менга кўп нарса берган мухлисларни хурсанд қилиш. Бу инсонларга яхши кайфият тақдим этмоқчиман. Биз учун катта қувонч".

"Севилья" ҳам, "Ювентус" ҳам жуда кучли жамоалар, менга финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди. Бу ҳақда сал кейинроқ ўйлаб кўрамиз", – деди "Рома" бош мураббийи.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›