UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  9 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин” Янгиликлар

Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Суонси”га қарши баҳс олдидан жамоасидаги жароҳатлар билан боғлиқ вазиятга тўхталди.

“Погба “Селта” билан бўладиган баҳсгача майдонга қайтади. Шуни очиқ айтишим керакки, бу борада бизга омад кулиб боқмаяпти. Пол ва Валенсиянинг жароҳати бу чарчоқ аломатлари билан боғлиқ.

Ихтиёримда марказий ҳимояда тўп тепадиган учта футболчи қолди. Туанзебе, Байи ва Блинд. Менимча, Байи ва Блинд “Сити”га қарши ажойиб ўйин ўтказишди. Мен улар билан гаплашиб, ўзларини қай даражада ҳис қилаётганларини билишим лозим.

Мен ўзим ҳам машғулотларда астойдил шуғулланаяпман. Шу сабаб яна битта вариантни кўриб чиқишим мумкин. Бу Моуриньо-Туанзебе дуэти!

Битта учрашувнинг ўзида Ибрагимович ва Рохо бир хил жароҳат олишди. Смоллинг ва Жонс Англия термасидаги машғулотлардан сўнг жароҳатланишди.

Балки бу ҳолат жамоамизни янада кучайтирар. Жароҳатланганларни сафга қайтишларини кутамиз. Дастлаб Мата машғулотларга киришиши керак. Хуан ҳужум чизиғимизда ранг барангликни таъминлайди. Аммо биз ҳозир энг муҳими ва кераги марказий ҳимоячиларимизнинг сафга қайтиши деган бўлардим”, дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика