Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
1 фев 2024
Жозе Моуриньо "Рома"дан ҳайдалганидан кейин ҳозирча ишсиз юрибди.

Португалиялик мутахассиснинг яқин дўсти қуйидагиларни маълум қилди:

"Унинг кейинги мақсади — "Манчестер Юнайтед"га қайтиш. Жозенинг у ерда тугалланмаган ишлари бор. Шунинг учун у МЮга қайтишни мақсад қилиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо "Манчестер Юнайтед"да 2016 - 2018 йиллар оралиғида фаолият олиб борган. МЮ билан португалиялик Европа Лигаси ва Лига Кубогида зафар қучди, иккинчи мавсумида эса АПЛда 2-ўринни эгаллаганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: talksport.com