

«Биз ғалабага ҳақли эдик, бундан йирикроқ ҳисобга ҳақли эдик. Аммо сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонсанг ажойиб ҳиссиётлар кечади.
Иккинчи бўлимда худди деворга қарши жанг қилгандек бўлдик. Ўзимизни кучли жамоа сифатида кўрсатиб рақибга гол уришга уриндик. Якунда мақсадимизга эришдик.
Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушишни тайинлайман. Мағлубият ва дуранглар ҳам бўлади. Аммо йигитлар фақат ғалаба ҳақида ўйлашлари лозим», – дейди Моуриньо.



