UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  10 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   37 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Жозе Моуриньо: “Дурангларимиз жуда ҳам кўпайиб кетди” Янгиликлар

Жозе Моуриньо: “Дурангларимиз жуда ҳам кўпайиб кетди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Сток Сити”га (1:1) қарши кечган баҳсни таҳлил қилди.

“Бу ҳар иккала жамоа учун ҳам принципиал ўйин эди. Шу сабаб томонлар илк дақиқаларданоқ ғалаба учун ҳаракат қилишди. Аммо 25 дақиқадан кейин бир жамоа фақат ғолиб чиқиш учун, иккинчиси ҳимояланиш учун ҳаракат қилди. Мезбонлар бу вазифани аъло даражада уддалашди.

Рақиб фавқулодда маҳорат кўрсатиб бор кучи билан бизни тўхтатиб қолишга уринди. Бизда ҳам кўпчилик ҳужумларимиз аъло даражада ташкил этилди. Аммо уни якуни кутилгандек чиқмади.

Биз  ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Аммо дурангларимиз кўпайиб кетди. Рақиб дарвозабонлари бизга қарши бетакрор ўйин ўтказишмоқда.

Рунининг рекорди? Рекорд бу рекорд. Бу Англиянинг энг катта клуби ва дунёнинг энг буюк жамоаларидан бирининг рекорди.  Рунига қадар рекорд Англия футболининг афсоналаридан бирига тегишли эди. Энди эса Уэйн “Манчестер Юнайтед”нинг афсонасига айланди”, дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика