Жозе Моуриньо: "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг кийиниш хонамиз эшиклари Чех учун очиқ бўлади"

Aziz Tukhtamuradov
19 сен 2015, 15:14
"Челси" бош мураббий Жозе Моуриньо "Арсенал"га қарши ўйин олдидан жамоанинг собиқ посбони Петр Чех ҳақида гапириб ўтди.

"Ўйин тугамагунича у бизнинг рақибимиз бўлади. Ўйиндан сўнг эса умуман бошқача. Агар кимдир Чех собиқ жамоасига ёрдам беради деган фикрда бўлса Суперкубок баҳсига қарасин. У ғалаба қозонишни истайди. Ҳар доимгидан ҳам кўпроқ айнан бугун у ғалабани истайди.

Умуман, ўйин якунлангунича у "Арсенал" дарвозабони. Ўйиндан сўнг эса у кийиниш хонамизга бемалол кириши мумкин. Чех учун доимо эшикларимиз очиқ", - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›