Жозе Моуриньо: "Арсенал" яхшироқ бўлди деб ўйламайман"
08 май 2017 13:03
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "Арсенал" яхшироқ бўлди деб ўйламайман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 36-тури доирасида "Арсенал"дан учралган мағлубият (0:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин менга маъқул келди, натижа - йўқ. Ўйинчилар ҳаракат қилишди ва мен уларга таъна қилмоқчи эмасман. Шунчаки, биз бир нечта яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Жамоа яхши ўйнади. Рақиб яхшироқ бўлди деб ўйламайман", - деди Моуриньо.
Фикрлар