Жозе Моуриньо: «АПЛда «Реал» йўқ. Мадриднинг даражаси умуман бошқа»

Narzulla Saydullayev
9 авг 2017, 08:03
«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо Европа Суперкубоги учун «Реал»га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинимизнинг кўп жиҳатларидан қониқдим. Премьер-лигада «Реал» йўқ. Жамоамиз топ-класс, аммо «Реал»нинг даражаси умуман бошқа, у ердаги футболчиалр жуда кучли. «Реал»нинг ярим ҳимоясини такрорлаб бўлмайди — бошқа Модрич йўқ, бошқа Кроос, Иско ёки Каземиро йўқ.

Иккинчи таймда уларга қандай қилиб муаммо яратишни топдик. Биз уларга ёқмайдиган футбол намойиш этдик. Ҳисоб 1:2 бўлиб турганида Рэшфорд бирга бир вазиятга чиққанди...

Биз охирги сонияга қадар курашдик, бу энг муҳими», — дейди Моуриньо.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›