

“Сарри Англиядаги саргузаштларидан роҳатланмоқда. Аммо у кўп ҳам ўзгармаган. У ўз одатларига амал қилмоқда. Англия ва Италия футболи инфраструктараси ўртасидаги фарқни билиш учун буни бошдан ўтказиш лозим. “Челси”нинг Кобхемдаги машғулотар базасида 38 та майдон бор. Ўйлашимча, бу етарли. “Наполи”дан кетишимга турли нарсалар сабаб бўлган. Бундай вазиятда фақат бир томоннинг иродаси етарли эмас. А Серия дунёнинг энг яхши лигаларидан бири бўлиб қолади. Бир куни у ерга яна қайтаман деб умид қиламан”,—деди Жоржиньо.



