Жоржиньо "Челси" билан келиша олмаяпти

Mirjalol Normatov
25 дек 2022, 13:15
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Лондондаги сўнгги мавсумини ўткамоқда, чоғи.

"The Athletic" хабарига кўра, футболчи клуб билан 2023 йили якунланадиган шартномани узайтириш бобида келиша олмаган. Бу ерда томонларнинг фикрлари бир жойдан чиқмаган.

Жоржиньо 2018 йил ёзида "Наполи"дан 57 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Шундан кейин у жамоа таркибида 207 ўйинда қатнашиб, 29 гол ва 9 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic