Жорже Жезуш: "Феликс Европанинг энг зўр ўйинчиларидан бири бўлади"

Alisher
28 мар 2020, 17:27
"Бенфика" собиқ мураббийи Жорже Жезуш "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликснинг имкониятларини баҳолади.

"Феликс Европанинг Европа энг зўр ўйинчиларидан бири бўлади. Менда бу нарсага шубҳа йўқ. У 20 ёшда ва ҳали бола.

Португалияда ёш футболчиларни ўзларини кўрсатишлари осон кечади - бу Европанинг витринасидир.

Олдинлари арзон ўйинчилар бошқаларга қараганда кам пул топишарди, шунинг учун топ-клублар истеъдодларни олиб қўйишган.

Аммо, ҳозир ундай эмас - сиз 50, 70 ва ҳатто 127 миллион евро тўлашингиз керак!", - дейди Жезуш.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ўтган ёзда 20 ёшли португалиялик футболчини "Бенфика"дан 126 миллион евро эвазига харид қилишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS