

Ушбу турда "Рома" "Сассуоло" меҳмони бўлди. Римликлар Эдин Жеко (2та) ва Ража Наингголанларнинг голи туфайли 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Шундай қилиб, Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчиси Жеко жорий мавсум кучли бешлик чемпионатлари орасида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди. У Италия чемпионатининг 10 учрашувида 10 та гол уришга муваффақ бўлди.
Жорий мавсум кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол урган футболчилар:
1. Эдин Жеко ("Рома") - 10 та

2. Эдинсон Кавани (ПСЖ) - 9 та

3. Мауро Икарди ("Интер") - 8 та

4. Антони Модест ("Кёльн") - 8 та

5. Чиро Иммобиле ("Лацио") - 8 та




