Жорий мавсум Чемпионлар лигасида энг кўп югурадиган ҳужумчи ким?

Aslanov Jasurbek
4 апр 2018, 16:14
Daily Mail нашри жорий мавсум Чемпионлар лигаси ўйинларида ҳужумчиларнинг бир дақиқада қанча югуришини ҳисоблаб чиқди.

"Барселона" форварди Лионель Месси бу мавсум ЧЛда 6та гол уриб, 2та голли пас берди, бироқ у бир кўрсаткич бўйича энг ёмон натижа қайд этган. Месси ўртача ҳар бир ўйинда масофа босиб ўтишда рейтингнинг энг охирида.

Аргентиналик Чемпионлар лигаси ўйинида ҳар дақиқа ўртача 89,9 метр босиб ўтади

Бу кўрсаткич бўйича Роналдунинг 60 сониядаги масофаси 101,9 метр


ФутболчиКлубБир дақиқада ... метр
Томас МюллерБавария124.8
Гарри КейнТоттенхэм117.5
Эдинсон КаваниПСЖ116
НеймарПСЖ112.2
Серхио АгуэроМанчестер Сити112.1
Карим БенземаРеал111
Роберт ЛевандовскиБавария109.6
Килиан МбаппеПСЖ107
Криштиану РоналдуРеал101.9
Пьер-Эмерик ОбамейянгБоруссия Д100.8
Ромелу ЛукакуМанчестер Юнайтед99.6
Лионель МессиБарселона89.9

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail