

Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида ҳакамлар Лионель Мессининг голини инобатга олишмади.
«Бу ҳакамларнинг қўпол хатоси. Мен майдон марказида туриб ҳам гол бўлганини кўрдим. Бу дахшат!
Ўтган мавсумда «Бетис» билан ўйинда ҳам шундай бўлганди, агар ўшанда гол ҳисобланганида балки чемпионликни бой бермасмидик.
Тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтди?! Яққол гол эди!
Албатта, видеотакрорлар бундай вазиятларда ёрдам беради», – дейди Альба.




