

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Фил Жонс ҳамда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фабиан Делф жароҳат сабаб Англия терма жамоаси лагерини тарк этишди.
Бош мураббий уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида айнан ёш истеъдодли ярим ҳимоячи Гарри Уинксни терма жамоага таклиф қилди. Уинкс Словения ва Литвага қарши ўйинларда миллий терма жамоадаги дебютини нишонлаши мумкин.




