Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум

Alisher Ostonov
8 июн 2025
Жоб Беллингем "Сандерленд"дан "Боруссия"га ўтади.

Дортмундликлар 19 ёшли ярим ҳимоячини 33 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олади, шунингдек 5 миллион евро миқдорида бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, инглизлар футболчини қайта сотиш суммасининг 15 фоизини олади.

Бу "қора мушуклар" тарихидаги энг қиммат сотувдир.

Беллингем ўтган мавсум Чемпионшипда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano