

23 ёшли португалиялик учун иккита асосий даъвогар қолмоқда: "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед".
Феликс Мадрид клубида 2019 йилдан бери тўп тепади. Ўшанда испанлар футболчи учун "Бенфика"га 127 миллион евро тўлаган.
Португалиялик ҳужумчи жорий мавсум “Атлетико” сафида барча турнирлар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.



