UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  3

Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас" Янгиликлар

Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"

“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубнинг “Реал” билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

"Муносабатлар яхши эмас, чунки улар Негрейра ишида қатнашишмоқда. Улар аҳамиятсиз ва ишонтирмайдиган далиллар келтиришмоқда.

Иш очилиши уларда қизиқиш уйғотди. Бу бизга ёқмайди ва вазият кескин. Биз абадий рақибмиз, лекин бунга ҳурмат билан ёндашамиз.

Майамида "Вильярреал"га қарши ўйин мавзусини кўтаргим келмайди. Бошиданоқ Испания футболчилари ассоциацияси ва бошқа клублар қаршилигига дуч келдик. Ўйлайманки, бу беллашув Ла Лигани сохталаштирмас эди”, – деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда “Барселона” ва унинг раҳбарияти Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 2001–2018 йиллар орасида бир неча миллион евро тўлаганлик учун пора бериш айблови билан жиноий иш доирасига тортилиши ҳақида хабар берилган эди.

Яқинда мазкур иш бўйича судда бир нечта шахслар, жумладан Негрейранинг ўғли Хавьер Энрикес ҳамда “Барселона”нинг собиқ президентлари Сандро Росель ва Жозеп Бартомеу ҳам кўрсатма берган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

-1   
12 ноя 18:09:51
Amirjon Azimkulov
Bir birlaringni kutingni kovla yana biz bilmagan malumotlar ham chiqadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика