

Учрашувдаги ягона гол Ум Вон Сан 50-дақиқада урди. Мезбонлар сафида эса Икромжон Алибоев расмий дебютини ўтказди. 29 ёшли ўзбекистонлик 64-дақиқада Гуг Ён Хан ўрнига захирадан майдонга тушди.
Алибоевнинг жамоаси дастлабки турда ҳам мағлуб бўлганди ва ҳозирда турнир жадвалида аутсайдер бўлиб турибди. “Канвон” кейинги учрашувини (11 март) ҳам ўз майдонида ўтказади ва уларга “Тэгу” рақиблик қилади.




