

Бу Жиру учун Европа Лигасининг 2018/19 йилги мавсумидаги 11-гол бўлди. Натижада Оливье Еврокубокларда французларнинг бир мавсумда энг кўп гол уриши борасида ўрнатилган рекордни янгилади. Француз футболчилари ўртасидаги аввалги рекорд 1958/59 йилги мавсум “Реймс” аъзоси Жюст Фонтен томонидан ўрнатилганди. Ўшанда футболчи 10 та гол уришга эришганди.
Шунингдек Жиру инглиз клуби сафида Еврокубоклар доирасида 2004/05 йилги мавсумдан бери 11 та гол урган илк ўйинчи бўлди. Ўшанда Алан Ширер бундай натижага эришганди.



