

"Четлатиш? Бу қарор нотўғри бўлди деб ўйлайман. Иккала сариқ карточка ҳам шубҳали. Бундай қарордан олдин ҳаммаси тарозига қўйиб кўрилиши керак, чунки вазият баҳсли эди. Мен доимо ҳакамларнинг адолатпарварлигига ишонаман. Аммо қарор ўйланмасдан қабул қилинди. Бир неча дақиқа олдин ҳакам шундай қўполлик учун Бускетсни жазолаши мумкин эди, аммо рефери бундай қилмади.
Таркиб тенг бўлганида ғалаба қозонардик. Ўн киши бўлиб ҳам ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Улар билан фахрланаман. Аммо айни дамда бир неча ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпмиз, бу футболчиларга таъсир қилиши мумкин" - дейди Сакристан.


