UZ

"Жирона" бош мураббийи "Барселона"га ўтадими? Янгиликлар

"Жирона" бош мураббийи "Барселона"га ўтадими?

Мутахассиснинг ёзда "кўк-анорранглилар"ни бошқариши даргумон.

"Барселона" энди "Жирона" устози Мичелни бош мураббий лавозимига кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.

Аввалроқ мутахассис Каталония клуби вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу учрашувда испаниялик мураббий жамоа билан ишлаш бўйича талабларини айтиб ўтган.

Охирги хабарларга кўра, "Барселона" ҳозирда Мичел номзодини кўриб чиққани йўқ. Каталонияликларга мураббийнинг услуби ёқади, бироқ у илгари топ-клубда ишламагани уларни тўхтатиб қўйди. Худди шу сабабдан "кўк-анорранглилар" "Спортинг"да яхши иш олиб бораётган Рубен Аморимни олиб келмоқчи эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
14 фев 16:56:11
Djurayev Akbar
Клопп, Клопп ва яна Клопп. Бошқачаси риск "Барса" учун. Идеал вариантлар ичида энг идеали.
   
14 фев 21:52:00
mirabzal
Худди Жирона устози борадию барса ноз кивотти
   
14 фев 17:57:21
Bony_m
Бабаянчи.
-2   
14 фев 15:45:10
Фк Тулуза
Энди шу мавзу жонга тегади, Рузикулни олиб кет, бронза олиб беради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика