Жирков фаолиятини якунлаши мумкин

Sherzod Nurmatov
14 дек 2021, 19:20
Ҳаммаси таклифларга боғлиқ.

"Зенит" ва Россия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Юрий Жирков келажаги ҳақида гапирди.

“Агар таклифлар бўлса, кўриб чиқишим мумкин. Ҳозир чемпионатда танаффус юзага келди, буёғига нима бўлишини кўрамиз. Мен РПЛда ва бошқа ерда ҳам ўйнай оламан. Агар яқин орада таклифлар келиб тушса, кўриб чиқамиз, бўлмаса, фаолиятимни тугатишимга тўғри келади. Ҳозирча ҳеч қандай таклифлар бўлгани йўқ", – деди тажрибали ўйинчи.

Жирков июль ойида "Зенит"ни тарк этганди. 38 ёшли ҳимоячи ўшандан бери клубсиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ТАСС