UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Жимгина бошлаб олгандик, жимгина давом этамиз (Мулоҳаза) Янгиликлар

Жимгина бошлаб олгандик, жимгина давом этамиз (Мулоҳаза)

Теглар :  ПФЛолий лига
Бугун олий лигада иккинчи давра баҳсларига старт берилади.

Биринчи давра ўйинларини бир амаллаб ўтказиб олдик. Кўп ўйинлар ўз вақтида ўтказилган бўлса, қайсидир баҳслар бошқа кунга кўчирилди, лекин иккинчи даврагача ҳамма ўйинлар ўтказилди ва шуниси ҳам кишини хурсанд қилади. Ўз кузатувларимдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкин, бизда ҳар йили олий лига, биринчи лига ёки Ўзбекистон кубоги жимгина бошлаб жимгина давом этади ва жимгина тугайди. Ва гўёки шундай бўлиши керакдек. 

Шу боис ҳам мусобақаларни ташкил қилувчи ва ўтказувчи ташкилот (ПФЛ) ОАВ ҳамда мухлислар томонидан кўп танқид қилинади. Ҳар қандай мусобақани аввало мусобақа ўтказувчи ташкилот зўр бериб тарғиб қилмас экан, жимгина ўтиб кетаверади. Айтиш мумкинки, доимий танқидлардан биз ҳам чарчаганмиз, биз ҳам ўз соҳамиздан келиб чиққан ҳолда футбол ривожига ҳисса қўшсак деймиз. Ўзбек футболи нашрларда, интернет сайтларда теран ёритилишини истаймиз, аммо қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, ПФЛдан ҳам ташаббус бўлиши лозим. 

Биз нимани хоҳлаймиз? Кўп нарсани эмас. Ва биз хоҳлаётган нарса ПФЛ учун хамир учидан патир дегандек гап. Аввало хоҳлардикки, ПФЛ олий лига ва кубок ўйинларни ўтказувчи ташкилот сифатида биринчи давра ўйинларини таҳлил қилса. Айрим идораларда ҳафтанинг душанба кунлари икки-уч соатлик мажлислар бўлади, бунда ўтган ҳафта якунлари ва янги ҳафта режалари муҳокама қилади. Шунга ўхшаб ПФЛ ҳам йилда икки-уч марта катта йиғилиш қилса бўлади-ку: айтайлик, йил бошида, биринчи даврадан кейин ва йил охирида. 

Йил бошидаги йиғилиш қандай бўлди? Ўтган мавсум якунлари наридан бери гапирилди ва кейинги мавсумга қуръа ташланди. Нима учун ўйинлар атрофлича таҳлил қилинмайди, нима учун жамоалар иштироки баҳоланмайди, нима учун келишилган ўйинлар ҳақида сўз бормайди, нима учун соҳа мутахассислари минбарга чиқиб ҳисобот беришмайди, нима учун мураббийлар, клуб раҳбарлари фикри тингланмайди, нима учун биз жимгина келиб жимгина кетаверамиз? 

Бу йил ҳам шундай давом этяпти. Биринчи давра тугаганига қанча бўлди? Нега ўйинлар таҳлил қилинмади, ҳакамлар иши-чи? Нега бошқа соҳадагилар, керак бўлса, ҳоким ва депутатлар ОАВ орқали халққа ҳисобот бераётган бир пайтда футбол жим ўтирибди? Аслида спорт бошқа соҳалар учун ўрнак бўлиши керак эмасми? Қанийди бизда ҳам ўйинлар таҳлили фақат журналистларнинг тўрт қатор ёзгани билан чекланиб қолмаса, биз аввало мутахассис ва мураббийларни эшитишни хоҳлаймиз. Ҳеч бўлмаса олти ойда бир марта ҳисобот бериш қийинми? 

Фақат бош мураббийлар эмас, ҳар бир клубдаги жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар, дарвозабонлар мураббийи, шифокорлар керак бўлса массажчилар ҳам гапирсин, футбол мактаблари раҳбарлари чиқиш қилсин, ким қандай ишлаётгани борасида семинарлар ташкил қилиб ўзаро фикр алмашилса бунинг нимаси ёмон. Бизда бир мураббий бошқа жамоадаги ҳамкасбини фақат ўша жамоа билан ўйин куни кўради, бу етарлими? Стадионда кўргани билан ниманиям гаплашарди, ахир ҳамма ўз ўйини билан банд бўлса. 

Бу томонлама ОФКга тан бермай иложимиз йўқ. Ташкилот йилда бир марта бўлсаям катта семинар ташкил қилади. Қолаверса, йил давомида навбати билан шифокорлар, дарвозабонлар мураббийлари, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун турли тадбирлар ташкил этиб келади. Ҳакамларни-ку йилда икки-уч бор йиғади. Бизда биринчи даврада ҳакамлар қандай ишлади, ана уларга масъул Бобур Ҳайдаров билан Ноил Лутфулин гапиришсин, келишилган ўйинлар кузатилдими, марҳамат сўз сизга - Аҳрол Иноятов. Стадионлар талабга жавоб берадими, бунинг ҳам ўз жавобгари ҳисобот берсин, ўйинлар савияси ошдими ё тушдими, бу борада Фарҳод Магометовдан эшитсак бўлади. 

Лекин биз ундай қилмаймиз, биз жимгина ўйинларга бориб юраверамиз. Биз олий лига қандай ўтаётганини ўз билганимизча таҳлил қиламиз. Имкон бўлганда ўйиндан кейин мураббийга икки-уч савол бериб қўямиз. Лекин йиғилиб атрофлича муҳокама қилмаймиз. Мана шу фикрлардан келиб чиқиб Ўзбекистонда футбол ўзи нима деган савол юзага келади. Бизда футбол нима - спортми, шоуми ё касбми? Шоу эмаслиги турган гап, чунки тарғибот паст, спорт десак футбол атрофида ҳам турли тадбирларни ташкил этса бўлади, лекин бундай қилаётганимиз йўқ. Яхшиси касб дея қолайлик. Ҳамма ишлагани учун ойлик оляпти. Футбол футболда ишлаётганлар учун касб даражасига чиқиб бўлган. Худди одамлар 9:00дан 18:00га қадар ишда бўлиб жим ўтириб ишлайдигандек, футбол ҳам аста-секин шунга яқинлашмоқда. Биз эндиликда футболга касбга қарагандек қарайдиган бўлиб қолдик. 

Бу ўринда клубларни бироз мақтаб кетмай иложимиз йўқ, негаки ҳар клуб ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда мавсум аввалида ва иккинчи давра олдидан янги футболчиларни таништириш орқали бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилиб келяпти. Аммо барибир мусобақа ўтказувчи ташкилотдан садо чиқмас экан, бирёқлама иш билан нимадир ўзгариб қолмайди. 

Бу мақоладан кўзланган мақсад нима? Мақсад шуки, ПФЛни ишламасликда айблаш ёки танқид қилиш эмас, балки футбол тарғиботи учун янада ғайрат кўрсатишга ундаш. Чунки аввало ички чемпионат уларнинг юзи, биз олий лига ва кубок баҳсларига қараб ПФЛга баҳо берамиз. Ўзбек футболи ривожи учун фақат журналистларнинг мақола ёзиши ёки гапириши камлик қилади, токи соҳа мутахассисларидан гап чиқмас экан, ҳаммамиз жим келиб жим кетаверамиз. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика