UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов Янгиликлар

Жиддий нигоҳли Купер ва хотиржам Аҳмедов

Бугун кун тартибидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги расмий тадбирлар тугади.

Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионининг матбуот анжуманлар залида аввалига Эктор Купер ва Одил Аҳмедов билан матбуот анжумани ўтказилди.

Куннинг илк расмий тадбири маҳаллий вақт билан соат 15:15да бошланди. Эътиборлиси, ОФК мутасаддилари матбуот анжуманини айнан белгиланган вақтда бошлашди. Ваҳоланки терма жамоамиз устози Эктор Купер ва сардоримиз Одил Аҳмедов анча аввал матбуот анжуманлари залига кириб ўтиришганди. Лекин анжуман бошловчиси белгиланган вақтга қадар кутишни лозим топди. Бу эса таҳсинга сазовор иш.

Матбуот анжумани икки тилда: араб ва инглиз тилида олиб борилди. Эктор Купернинг жавоблари ўзбекчага ўгирилмади. Анжуман узоқ вақт чўзилиб кетмаслиги учун ОФК шундай қарорга келган кўринади. Сал аввал матбуот анжуманида мураббий ва Аҳмедовнинг ўйинолди фикрларини батафсил ёздик.

Ҳаётда жуда хушчақчақ бўлган Купер бу сафар жиддий мусобақа старти олдидан ортиқча ҳазиллашиб ўтирмади. Ҳозир ҳазиллашадиган пайт ҳам эмас. Барча диққат-эътиборни эртанги муҳим баҳсга қаратиш керак.

Аҳмедов эса доимгидек хотиржам ва консентрацияни ўйинга жамлаб турибди. Муҳими, футболчимиз хотиржамликни йўқотмаган.

Ўзбекистондан БААга 25-30 нафарга яқин журналистлар келишган. Матбуот анжуманида ҳамкасбларимиз Купер ва Одилни саволлар ёмғири остида қолдиришни исташмади шекилли, анжуман меҳмонларига иккита хорижлик ва 3 нафар маҳаллий журналистларимиздан саволлар берилди. Муҳим мусобақа старти олдидан терма жамоамиз аъзоларини ортиқча саволлар билан қийнамасликда ҳам бир ҳикмат бор.

Умид қиламизки, эртанги ўйиндан кейин ҳам журналистларда бизникиларга ортиқча саволлар туғилмайди :-)

Матбуот анжуманидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси эртага ўйин бўладиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотга киришди. Одатга кўра ОАВ ходимлари учун машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлди. Фотографлар майдон ичидан ушбу лаҳзаларни суратга олишди. Журналистлар эса медиа-трибуна ҳудудидан машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатишди.


Терма жамоамиз ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқасини майдон четидаги йўлакчада жисмоний қизиб олиш машқларини бажарган ҳолда ўтказишди. Бу вақт мобайнида футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Антонио Сариоглу шуғулланди.

Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса у нафар киперларимиз Юсупов, Нестеров ва Қувватовни алоҳида дастур асосида шуғуллантирди. Шундан сўнг белгиланган вақт тугади ва ОАВ ходимлари медиа-марказга қайтишди. Айни пайтда эса Эктор Купер машғулот жараёнининг асосий қисмини ёпиқ ҳолда ўтказмоқда.



Кўзимиз билан кўрганимиз, барча футболчилар соғ-саломат ва машғулотларда тер тўкишмоқда. Эртага эса ушбу меҳнатлар самарасини таблодаги ҳисобда акс этишини кутиб қоламиз.

Ҳозирча бўлиб ўтган тадбирларнинг дастлабки қисми, яъни бизникилар билан боғлиқ жараёни тугади. Расмий тадбирларнинг иккинчи қисмида Уммон вакиллари қатнашади. Дастлаб маҳаллий вақт билан 17:15да Уммон терма жамоаси устози Пим Вербейк ҳамда футболчи иштирокидаги матбуот анжумани. Кейин эса маҳаллий вақт билан соат 18:00да Уммон терма жамоасининг расмий машғулоти бошланади.


Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика