UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  45 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

"JFL Tashkent" Испания ва германиялик мураббийлар билан музокарага киришди Янгиликлар

"JFL Tashkent" Испания ва германиялик мураббийлар билан музокарага киришди

Германия методикаси асосида Тошкентда фаолият бошлаган "JFL Tashkent" жамоасига европалик мутахассислар келадилар.

Агар ҳужжатли ишлар ижобий ҳал қилинса, апрель ойининг ўртасида 2 ҳафта муддатга "JFL-Schlotheim" академиясининг 2001-2002 йилларда таваллуд топган жамоаси Тошкентга ташриф буюради. 


Германиялик мутахассислар Ўзбекистонга келишга тайёрлар

Сафар давомида немислар "Best Sport Media" томонидан 8та жамоа иштирокида ўтказилинадиган кубокда иштирок этадилар. Жамоа мураббийлар штаби ва академия эса "JFL-Tashkent" футболчилари билан 10 кун давомида машғулот олиб борадилар.

Бугунгача "JFL-Tashkent"нинг 3-6 ёшдаги дастури иш бошлади ва керакли болалар аллақачон йиғиб бўлинди. Ҳозир янги гуруҳ учун рўйхатга олиш бошланди.

Лойиҳанинг 2007-08 ва 2009-10 йилларда таваллуд топган футболчиларига қабул давом этаяпти.

Режага кўра, апрель ойининг сўнгги 10 кунлигида, "Реал Мадрид" клубининг Хитойдаги академиясида фаолият олиб борган, "Атлетико" (Мадрид) клубининг селекционер мураббийи Зунига Мартиарена ҳам "JFL Tashkent" машғулотларида иштирок этади. Кико лақаби билан 80-йилларда машҳур бўлган футболчи, "Реал Сосьедад" жамоасининг гуллаган йилларида жамоа шарафини ҳимоя қилиб, мамлакат кубоги ва супер кубогини қўлга киритган.

Сиз ҳам фарзандингизни "JFL Tashkent"га бериш имкониятига эгасиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699


Кико Зунига ва Флорентино Перес

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика