

"Янги йил байрамидан олдин Матич ёзга қадар кўчада қолишини ва "Олд Траффорд" унга ишонмай қолишини тахмин қилишганди. Бироқ у яна олдинги ҳолатига қайтди.
Матич марказда Бруну Фернандешга катта ҳудуд яратиб беряпти, ҳужумга ҳам бормоқда, ҳимояга ҳам улгуряпти. У ўйнаган сўнгги 11 ўйинда МЮ атиги 2 гол қўйиб юборди.
Оле Гуннар Сульшер ҳам Матичнинг ҳолатидан мамнун. У ёш футболчиларга ўрнак бўлиб келмоқда. Матич клубнинг бир неча йиллик режаларида юқори ўрин эгаллай олади", - деди эксперт.



