Жервиньо жароҳат олди

“Парма” етакчиси сафдан чиқди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа етакчиси Жервиньо оёқ ости пайларини жароҳатлаб олган. Футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Ивуарлик 32 ёшли футболчи жорий мавсум “Парма” сафида А Cериянинг 12 та ўйинида 3 та гол уришга эришди.


Манба: “Парма” расмий сайти