Жервиньо: «Ҳар бир гол учун 150 минг евро бонус берилади»

Narzulla Saydullayev
24 мар 2016, 09:01
«Хэбэй Чжунцзи» ҳужумчиси Жервиньо Хитой чемпионатидаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бундай маошдан воз кечиб бўлмайди. Менинг хислатларим учун шундай маош таклиф қилишган. Бундай пулларни «Реал»да ҳам ишлаб топиб бўлмайди. Ҳар бир гол учун 150 минг евро бонус берилади. Ҳар бир ғалаба учун жамоа 800-900 минг ёки миллион евро мукофот пули олиши мумкин», – дейди Жервиньо.

Эслатиб ўтамиз, Жервиньо Хитой клубида йилига 10 миллион евро маош олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›