Жеррард мавсум тугаганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2016, 20:50
«Лос-Анжелес Гэлакси» футболчиси Стивен Жеррад учун ушбу мавсум охиргиси бўлиши мумкин.

"Ҳозирча аниқ эмас, лекин ушбу мавсум мен учун энг охиргиси бўлиши мумкин. Яқин орада мураббийлик лицензиясини олмоқчиман", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, МЛСда мавсум баҳорда бошланиб, октябрь ойида ўз якунига етади.

Футболчи "ЛА Гэлакси" сафида 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Skysports.com