Жеррард: "Манчестер Юнайтед"га янги ҳужумчи керак"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2015
"Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Лос-Анжелес Гэлакси" шарафини ҳимоя қилаётган Стивен Жеррад "Манчестер Юнайтед"га янги ҳужумчи кераклиги ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, МЮга янги ҳужумчи керак. Рунига катта босим ўтказиляпти, Депай эса жуда ёш. Уларга Рунининг босимини камайтирадиган тажрибали ҳужумчи керак. Бугун МЮ ёмон ўйнамади. Ғалаба қозонишни бошлаш учун шундай ўйиннинг ўзи етарли" - дейди Жеррард.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BT Sport