UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  0 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  8 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Жеррард: "Локомотив"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз" Янгиликлар

Жеррард: "Локомотив"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз"

"Рейнжерс" расмий сайти 11 январь куни жамоа Тошкентнинг "Локомотив"ига қарши синов-назорат ўйини ўтказилишини маълум қилди.

Ушбу ўйин Дубай спорт уюшмаси ва "Адолатли футбол" ташкилоти томонидан маҳаллий вақт билан соат 3да Дубайдаги "Севенс" стадионида бўлиб ўтади.

"Локомотив" Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони, мамлакат Суперкубогининг амалдаги эгаси ва Осиё Чемпионлар Лигасининг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

"Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жерард: "Локомотив"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Дубайдаги илиқ ҳавода ўйин юқори сифатда ўтиши шубхасиз.

Биз мавсумнинг иккинчи даврасига тайёргарлик яхши бўлишини истаймиз ва бўлажак ўртоқлик ўйинлари биз учун муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтаман".

"Локомотив" Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон Ўрта Осиёда энг кўп аҳолига эга бўлган давлатлардан бири ҳисобланади.

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳам ўз фикрларини билдирди: "Рейнжерс" каби буюк тарих ва катта шон-шуҳратга эга бўлган жамоага қарши ўйнаш биз ва ўзбек футболи аҳли учун ҳам анчагина ҳаяжонли.

Дубайдаги мавсумолди йиғинлар якунланганидан кейин асосий таркиб учун кураш кучаяди. Шу боисдан жамоа "Рейнжерс"га қарши баҳсда бор кучини бериб ўйнашга ҳаракат қилади"

"Севенс" стадиони футболнинг айни дамдаги барча талабларига жавоб берадиган шароитларга эга, ўз бағрига 50 мингдан зиёд мухлисларни сиғдира олади. Бунга қадар ушбу стадионда "Реал" ҳамда "Милан" жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишган, шунингдек, Жастин Бибер ҳам концерт берган.

"Рейнжерс" жамоаси эса Дубайда 6-12 январь кунлари ўз йиғинини ўтказиб қайтади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика