Жеррард: “Челси”га паст назар билан қараб бўлмайди”

Eldor Akmurzayev
26 дек 2021, 07:55
АПЛ 19-тури доирасида бугун бўлиб ўтадига “Челси”га қарши ўйин олдидан “Астон Вилла” устози Стивен Жеррард ўз фикрлари билан бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий коронавирус билан касаллангани туфайли мазкур баҳсда қатнашолмайди.

“Челси”га паст назар билан қараб бўлмайди. Тухелнинг охирги интервюларини кузатдим ва тушундимки, рақибларимиз ротатсиядан фойдаланишига тўғри келади. Бироқ, бу бизнинг тайёргарлигимизга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, рақибнинг энг зўр вариантини ўрганиб чиқамиз.

Уларнинг жамоаси жаҳон даражасидаги ижрочилар билан тўлдирилган, шу туфайли ротатсия қилган ҳолда ҳам кучли ўйин ўтказиш имкониятига эга бўлишади”, дейди Жеррард.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: avfc.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›