

"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг болаларининг онаси Шерин Зенлерга қўл кўтарганликда айбланмоқда.
Собиқ жуфтлик 10 йил мобайнида бирга бўлишган ва шу вақт давомида икки нафар фарзанд кўришган. Мюнхен прокуратураси бу иш бўйича 2018 йилдан буён шуғулланмоқда, аммо воқеа шу йилга келиб яна содир бўлди.
Хабар қилинишича, бу ҳолат Шерин Зенлер ва Жером Боатенг ўртасидаги ягона ҳолат эмас.
Суд ҳали якуний қарорни эълон қилмади, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



