

- Гвардиола майдонда ажойиб мураббий. Лекин бизларнинг ўзаро суҳбатларимиз ҳеч қачон яхши кечмаган.
Пеп футболчиларга нега захирада қолаётганига тушунтириш бермайди. Футболчилар қайси сабабга кўра захирада ўтирганини билишмайди.
Футболчи машғулотларда жонини бериб ишласа, шуғулланса ва захирада ўтирса алам қилади.
Мураббий эса журналистлар билан мулоқотда ўша футболчи ажойиб ҳолатда, яхши ишламоқда деса-ю, лекин уни захирада қолдираверса, бу янада ёқимсиз ҳолат. Ҳеч бўлмаса футболчига нега захирада қолаётганини тушунтириш ва айнан қайси жиҳатга кўра камчиликлари борлигини мураббий таъкидламоғи лозим.



