UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  23 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  26 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз" Янгиликлар

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз"

Кеча бўлиб ўтган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси 0:0 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дубайликлар бош мураббийи Жерар Сарагоса қуйидаги фикрларни билдирди.

- Майдонда иккита яхши жамоа кураш олиб борди. Дастлабки икки турдан сўнг ҳисобимизда умуман очко йўқ эди. Доҳага келиб 7 очко тўпладик ва ҳозирги аҳволимиз анча яхши. Энди бизда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти пайдо бўлди.

- Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Шуни айтишим мумкин, биз ҳали "тирикмиз" ва имкон бор экан охиригача курашамиз.

- "Шабаб Ал Аҳли" кейинги турни "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. Бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир баҳс қийин ўтяпти. "Ал Ҳилол" - кучли жамоа, бежизга ўтган йил ОЧЛ ғолиби эмас. Ҳар ўйиндан олдин уларда коронавирус билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти, лекин жамоа барибир яхши ўйнаяпти.

- Жамоангиз "Ал Ҳилол"га қарши ижобий натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқишига ишонасизми?

- Албатта, ишонаман. Ишонч бўлмаганида бу ерга келмасдик. Ҳозир иккинчи ўрин учун "Пахтакор" ва биз курашяпмиз. Имкониятлар эса бир хил. Биз аввало ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" ўртасида кечадиган беллашув эса алоҳида масала.

- Азиз Ғаниев аввалги иккита баҳсда бошланғич таркибда ҳаракат қилганди, лекин бугун захирадан майдонга тушди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинга белгиланган тактикадан келиб чиқиб шундай йўл тутдик. Азиз Ғаниев - ёш ва келажаги порлоқ футболчи. Лекин жамоамизда бошқа ўйинчилар ҳам борлигини унутмайлик. Шу боис Ғаниев захирадан қўшилди ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика