Женнаро Гаттузо: “Ҳаммасини ўзимиз қилдик”

Aslanov Jasurbek
23 ноя 2020
“Наполи” устози А Cерия 8-турида “Милан”га қарши баҳсдан (1:3) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Хатолар ҳар доим содир бўлиши мумкин. Буни алоҳида нарсаларга боғламаслик зарур. Ҳамамасини ўзимиз қилдик. Вазиятлар яратиб, улар учун имкониятлар ҳосил қилиб қўйдик. Маррани баланд олиш керак. Бу менинг муаммом, боиси айнан мен жамоани шу каби ўйинларга нисбатан тўғри ёндашишларига мажбур қила олмаяпман. Бу ҳақида бир неча ойдан бери гапириб келяпман. Мен ўзимга ёқмайдиган муносабатни кўряпман, буни қабул қилиш эса жуда оғир. Бу жиҳатни иложи борича тезроқ ҳал этишимиз керак”, — дейди Гаттузо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia