Жеко Осиёдан бўлган таклифни рад этди

Aziz Tukhtamuradov
4 ноя 2017, 15:22
Италия матбуотининг хабар беришича, "Рома" футболчиси Эдин Жеко Хитойдан бўлган таклифни рад этди.

Маълум бўлишича, Хитой клубларидан бири 31 ёшли ҳужумчига йилига 13 миллион евро маош таклиф қилган. Аммо, таклифни римликлар клуби раҳбарияти ва футболчининг ўзи рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Жеко яқинда "Рома"нинг Чемпионлар Лигасидаги 100-голига муаллифлик қилганди.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net