Жеко - Моуриньо ҳақида: "Рома"да ишлаш осон эмас"

Mirjalol Normatov
16 май 2021, 10:35
"Рома" форварди Эдин Жеко А Серия 37-тури доирасида "Лацио"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Бу бизга қўшимча куч беради. Тан олиш керак, "Рома" мавсумни яхши ўтказа олмадик. Бироқ дерби - бу дерби. Биринчи даврадаги ёмон ўйинлардан кейин мавсумни позитив кайфиятда якунлашни истаётгандик.

Ўйиндан олдин мураббий бизга сўнгги уй ўйинини ўтказаётганини айтди. Унинг учун, мухлислар учун, клуб учун ўйинда ютишга ҳаракат қилдик.

Моуриньонинг тайинлануви содиқлик борасида бизга кўп нарса бера олади. "Рома"да ишлаш, ушбу клуб учун муносиб бош мураббий топиш жуда қийин", - деди Жеко.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal