ЖЧга илк марта чиққан терма жамоа Англия ва Бельгиядан устун бўлишни истамоқда

Tolibjon Qosimov
27 фев 2018, 20:32
Ўз тарихида илк марта Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Панама терма жамоаси бош мураббийи Эдгар Карвахаль мундиал ҳақида фикрларини билдирди.

"Мундиалнинг бир қисми бўлишни истагандим - орзуимга етишдим. Биз бу турнирда муносиб иштирок этиш учун катта кўламли иш бажардик. Энди иккинчи орзуимни амалга оширишим керак - гуруҳдан чиқиш", - деди Карвахаль.

Панама мундиалнинг "G" гуруҳидан ўрин олган ва Англия, Бельгия ҳамда Тунис термалари билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ТАСС