ЖЧ саралаши. Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида "VAR" бўладими?

Omonjon To`xtamirzayev
29 авг 2024
Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати саралаши учинчи босқич доирасида терма жамоамиз Қирғизистонга қарши майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати-2026 учинчи саралаш босқичининг барча учрашувлари, жумладан Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида ҳам "VAR" технологиясидан фойдаланилади.

Бишкекдаги Долен Омурзаков номидаги ("Спартак") стадионда реконструкция ишлари якунига етказилмоқда ва ушбу стадионда "VAR" технологиясини ишлатиш учун барча зарур шароит мавжудлиги таъкидланмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: KFU