UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Яман терма жамоаси мураббийи ваъда берди Янгиликлар

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Яман терма жамоаси мураббийи ваъда берди

Эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони - Яман учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур беллашув биз учун аҳамиятга эга, негаки ҳар икки жамоа Ўзбекистон жой олган гуруҳда баҳс олиб бормоқда. Яман терма жамоаси саралаш ўйинларига кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмади.

Мамлакатда юзага келган сиёсий нотинчлик терма жамоа режаларига ҳам таъсир қилди, бунинг оқибатида яманликлар шу йилнинг январь ойидан бери тузук машғулот ёки ўйин ўтказишмади. Бундан ташқари ўтган ой Яман терма жамоаси йиғин ўтказаётган маҳал бош мураббий Сами Ал Нааш COVID сабаб вафот этди.

Шундан сўнг асосий жамоани Аҳмед Али Қассем қабул қилиб олди. Ушбу мураббий эртага бўладиган ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Биз Яман халқига жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида бор имкониятимизни ишга солишга ҳамда ўз ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Биз ҳаётда реалистмиз, шу боис қандай рақибларга қарши майдонга тушишни жуда яхши биламиз. Олдиндан баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман, лекин шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда бор куч билан ҳаракат қиламиз", - дейди яманликлар устози. 

Яман терма жамоаси ҳозиргача ўтказилган 5та ўйиндан 5 очко тўплаб охирги ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида кейинги босқичга чиқа олмайди, бироқ Осиё Кубоги-2023га чиқишга уриниб кўради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 11 июнь куни айнан шу жамоага қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика