

"A" гуруҳидан Ироқ ва Қатар, "B" гуруҳидан Саудия Арабистони билан Баҳрайн ярим финалга олишди. Кеча ўтказилган гуруҳнинг охирги ўйинида жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз Саудия Арабистони Уммонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Хаттан Султан Бахебрининг дубли ва Фирас Ал Бурайкан томонидан киритилган гол саудияликларга ярим финал эшигини очди.
5 декабрь куни бўлиб ўтадиган 1/2 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
Ироқ - Баҳрайн
Саудия Арабистони - Қатар



